Жаҳон | 11:52 / 03.04.2016
2161
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Арманистон Тоғли Қорабоғга "Точка У" ва "Смерч" артиллерия қуролларини етказди

Арманистондан Арцахга (тан олинмаган Тоғли Қорабоғ) "Точка У" тактик ракета мажмуалари ва "Смерч" ёппасига ўт очиш реактив тизимлари етказилди, деб хабар бермоқда News.am нашри.

Шунингдек, Арманистон Арцахга ракета-артиллерия бригадаси ва ҳарбий авиацияни ташлаган.

Тоғли Қорабоғда 2 апрелга ўтар кечаси Арманистон ва Озарбайжон қуролли кучлари ўртасида кескин тўқнашувлар бошланган. Иккала томон ҳам бу ихтилофнинг авж олишида бир-бирини айбламоқда.