18:29 / 03.04.2016
1643

Озарбайжон ҳалок бўлган ҳарбийларини дафн этди

Озарбайжонда тоғли Қорабоғ ҳудудида ҳалок бўлган аскарларнинг дафн маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Apa.

Маълум қилинишича, қуролли тўқнашувда уч аскар: 20 ёшли Орхан Алиев, 22 ёшли Самир Качаев ва 19 ёшли Раван Нураев ҳалок бўлган.

«20 ёшлиаскар Орхан Алиев душманлар билан бўлган жангда ҳалок бўлди ва унинг жасади ерга қўйилди», — деб ёзади нашр.

Шунингдек, маълум қилишларича, Нураев “2 апрель куни тунда ҳалок бўлган”.

Top