17:44 / 04.04.2016
10723

Мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари учун имтиёзлар тасдиқланди

Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг қўшма қарори асосида болалар мусиқа ва санъат мактабларида таълим бадали ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгариш ва қўшимчалар киритилди (Адлия вазирлиги томонидан қайд этилган 1.04.2016 й. № 1898-3)

Низомга кўра, боланинг ўқишини қайта тикланганда у, тегишли тўловни амалга оширган ҳолда, таълимини келгуси ўқув йилидан (ўтган ўқув йили тугалланмаган чорагининг биринчи ойидан) давом эттириши мумкин.

Таълим бадалидан озод этиш ҳамда ўқитувчи ва концертмейстерларга ойлик қўшимча пуллар белгилаш Комиссияси вазифаларига таълим учун бадал пулидан озод қилинувчи ўқувчилар рўйхатини тузиш ва тасдиқлаш вазифаси ҳам юклатилди.

Кам таъминланган оила фарзандларидан ташқари, (умумий контингентнинг 25 фоизидан кўп бўлмаган) халқаро (1-3- ўринлар) ва республика (1-ўрин) танловларида мусиқа ва санъат йўналиши бўйича ғолибликни қўлга киритган болалар ҳам бир тақвим йили давомида таълим тўловидан озод этилади.

Агар болалар мусиқа ва санъат мактабида бир оиладан икки ва ундан ортиқ бола таълим олса, ҳар бир бола учун белгиланган миқдорнинг 70 фоизи тўланади.

Top