14:34 / 04.04.2016
1593

«ПСЖ» «Барселона»га Неймар учун 193 млн евро тўлашга тайёр

Франциянинг «ПСЖ» клуби Каталониянинг «Барселона» жамоаси ҳужумчиси Неймарни ёзда сотиб оладиган энг асосий номзод сифатида кўрмоқда. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар тарқатди.

«Барселона» эса футболчини сотишни истамаяпти ва у 2018 йилгача амалда бўлган шартномасини узайтириш бўйича иш олиб бормоқда. Аммо «ПСЖ» Неймар учун унинг шартномасида кўрсатилган 193 миллион евро миқдоридаги товон пулини тўлашга тайёрлигини билдирган. Мазкур сумма бир неча йиллар мобайнида тўланади ва натижада Европада жорий этилган молиявий фэйр-плей талабларини бузилиши олди олинади.

Бундан ташқари, парижликлар бразилиялик футболчига йилига 20 миллион евро маош таклиф қилмоқда. Бу жамоадаги энг кўп миқдордаги маош оладиган Златан Ибраҳимовичникидан 5 миллион еврога кўпроқ деганидир.

2015/16 мавсум учун Неймар «Барселона»да 14,5 миллион евро ишлаб топади.

Футболчининг агенти Вагнер Рибейронинг айтишича, Неймарга Париж жудаям ёқади.

Top