09:55 / 04.04.2016
2061

Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси вакиллари Ўзбекистонда бўлди

Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси бош котиби Шарон Барроу раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистон республикасига ташриф буюрди.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистонда турли соҳа ходимларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган кенг қамровли ишлар билан бевосита танишиш, ижтимоий соҳада ҳамкорлик ва мулоқотни ривожлантиришдир.

Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси билан Халқаро конфедерация аъзоларининг ҳамкорлиги масалалари муҳокама этилди.

Улар ташрифи доирасида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли Тошкент йўловчи ташиш вагонлари қуриш ва таъмирлаш заводида бўлишди.

Меҳмонлар бу ерда завод ишчи-ходимлари билан учрашиб, меҳнат шароитлари, завод қошидаги Саломатлик маркази фаолияти билан танишишди.

Делегация вакиллари, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги таъминланганига алоҳида эътибор қаратар экан, завод ишчи-ходимларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимоя қилинаётганини юқори баҳолашди.

Top