Спорт | 15:46 / 05.04.2016
1247
1 дақиқада ўқилади

Бьорндален ва Домрачева октябрда фарзандли бўлишади

Норвегиялик биатлончи Уле Эйнар Бьорндален ва беларуслик спортчи Дарья Домрачева октябрь ойида фарзандли бўлишади. Бу ҳақда Бьорндален ўзи ташкил этган матбуот анжуманида маълум қилган

«Биз Дарья билан узоқ вақтдан буён илиқ муносабатда бўлиб келганмиз. Охирги пайтларда унда ўзгариш пайдо бўла бошлади... Яъни биз яқин вақтларда ота-она бўламиз! 

Биз бу кунни интизорлик билан кутмоқдамиз. Бундан жудаям хурсандмиз», – дея таъкидлаган Бьорндален. 

Эслатиб ўтамиз, Домрачёва ўтган мавсумни ўтказиб юборган ва янги мавсумда сафга қайтишни режалаштириб келаётганди. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш