Спорт | 10:30 / 05.04.2016
1947
1 дақиқада ўқилади

«Челси» Конте учун Италия А сериясидан футболчилар олиб келишни бошлайди

«Рома» жамоаси яримҳимоячиси Миралем Пьянич бугун Лондонга йўл олди.

26 ёшли босниялик хавбек «Челси» раҳбарияти билан музокаралар ўтказишга отланган. Ҳозирча бу футболчининг лондонликлар жамоасига ўтиши бўйича бошқа маълумотлар берилмаган.

«Челси» 4 апрель куни Антонио Контени жамоанинг янги мавсумдаги бош мураббийи бўлиши ҳақида маълум қилди.

Бундан олдинроқ, Конте «Челси»га Пьянични тавсия қилгани ҳақида хабар берилганди.