17:54 / 05.04.2016
1522

Ҳиндистонда 10 сикҳнинг ўлимида айбланган 47 нафар полициячи қамалди

BBC News нашрининг хабар беришича, бир гуруҳ ҳиндистонлик полиция ходимлари сикҳ-пилигримларнинг ўлимида айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

1991 йилда полиция ходимлари фарзандлари билан Уттар-Прадеш штати йўналишида ҳаракатланаётган сикҳларнинг автобусини тўхтатган. Полициячилар уларнинг орасидан 10 сикҳни ажратиб олиб, жунглига боришга мажбур қилишган ва ўша ерда уларни отиб ташлашган.

Ўз қилмишларини оқлаш асносида қонун ҳимоячилари уларнинг асирлари қуролланган бўлгани ва қаршилик қилганларини билдирди. Суд полиция ходимларини террористлар ўлими эвазига мукофот олиш мақсадида қасддан уюштирганликда айблади. Жами 47 нафар ҳуқуқ-тарғибот ходимлари жавобгарликка тортилди. Бу ишга дастлаб 57 киши жалб қилинганди, бироқ уларнинг 10 нафари қарор чиқарилгунча бўлган даврда вафот этди.

Top