17:33 / 05.04.2016
1653

Куёв-тўра тўйига ҳушсиз отасини олиб келди

Саудиялик куёв агар касаллиги туфайли комада ётган отаси иштирок этмаса, ўз тўйига боришдан бош тортди.

Бунинг учун у докторларга анча илтимос қилишига тўғри келди.

Абдуллоҳ Ал Ҳаййас Даммамнинг шарқий портидаги касалхонаси шифокорларига отасисиз тўйга бормаслигини тушунтириб, уни олиб кетишга рухсат беришларини сўради.

Докторларнинг рози бўлишдан бошқа чораси қолмади. Комадаги ота шифокор назорати остида тўйхонага етказилди, деб хабар беради Алаюм кундалик нашри.

Top