08:01 / 05.04.2016
1411

Обама Трамп ҳеч қачон президент бўлмаслигига ишонмоқда

АҚШ президенти Барак Обама унинг ўрнини "жанжалкаш" миллиардер Дональд Трамп эгаллаши мумкинлигидан хавотирланмаяпти.

Оқ уй бошлиғи Трампнинг президентлик пойгасида муваффақиятсизликка учрашига ишончи комил. Бу ҳақда ОАВ учун ўтказилган матбуот-анжуманида Оқ уй расмий вакили Жош Эрнест маълум қилди.

"Президент Трамп АҚШ президенти бўлиши мумкинлигидан унча хавотирланмаяпти. Унинг фикрича, бу юз бермайди", деб таъкидлаб ўтди Эрнест.

Трамп республикачилар партиясидан президентлик сайловларига номзоди қўйилишга асосий даъвогарлардан саналади. У праймеризда етакчилик қилмоқда.

Америкалик сиёсатчилар Трампнинг қизиққон феъли сабабли Республикачилар партиясида ихтилоф юзага келишидан жиддий хавотирланишмоқда. Магнатнинг ўзи нафақат ўзининг ҳамкасбларини, балки халқаро ташкилотларни ҳам танқид қилади. Март ойида у НАТОни эскириб қолган ташкилот деб айтганди.

Top