20:48 / 05.04.2016
1517

Петергофдаги фаввора 217 йил ичида биринчи марта реставрация қилинди

Санкт-Петербургдаги "Петергоф" музей-қўриқҳонасидаги машҳур "Нептун" фаввораси 217 йил ичида биринчи марта реставрация қилинди. Бу ҳақда "Петербургский авангард" нашри хабар бермоқда.

"Нептун"нинг реставрацияси 2015 йил январда бошланганди. Бу реставрация фаввора 1799 йилда Петергофда ўрнатилгандан бери биринчи катта кўламдаги реставрация бўлди.

Фаввора ифлослардан тозаланди, ёриқлар, дарз кетишлар, металл дарзлари ва дфермацияланишлар бартараф этилди. Бундан ташқари, марказий "Гербли қалқон"даги йўқолиб кетган иккибошли рус бургутлари шаклларини тиклашга муваффақ бўлинди.

Фаввора жойлашган ҳовузда унинг тубининг сопол экрани тикланди, 30 тадан кўпроқ шакл ва безак деталларидан иборат ер ости коллектори реконструкция қилинди.

"Нептун"ни император Павел I харид қилиб олган. Бу Петергофдаги энг қадимий фавворалардан ҳисобланади. У 30 тадан кўпроқ шакл ва безак деталларидан иборат.

Top