Спорт | 14:35 / 05.04.2016
1325
1 дақиқада ўқилади

Полиция Вардининг қизига қилинган таҳдид бўйича суриштирув бошлади

Лестершир графлиги полицияси «Лестер» ҳужумчиси Жейми Вардининг 1 ёшли қизига қилинган таҳдид бўйича текширув бошлади. Бу ҳақда Daily Mail хабар тарқатган.

Футболчининг рафиқаси Бекки Николсон Англия чемпионати доирасидаги «Лестер» — «Саутҳемптон» учрашуви олдидан ўз твиттерига қизчасининг «тулкилар» формасида тушган суратини жойлаштирган.

Шундан сўнг интернет фойдаланувчилари бу сурат остида турли ҳақоратли ва таҳдидли фикрлар ёза бошлашган.

Варди бу ҳолатга нисбатан муносабат билдирган ва бу жирканч ишдан шокка тушганини ифодалаган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш