Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 17:03 / 05.04.2016
3531
1 дақиқада ўқилади
Самарқандлик чол-кампир никоҳ тўйларининг 70 йиллигини нишонлашди
Самарқанд вилоятининг Ургут тумани «Қоратепа» қишлоғида истиқомат қилувчи 90 ёшли Хўжаназар ота Ғоипов ва Ҳафиза ая Ғоипова никоҳ тўйларининг 70 йиллигини нишонлашди, дея хабар тарқатмоқда «Самаркандский Вестник».
Салкам бир аср умр кўрган Хўжаназар ота 50 йиллик ҳаёти давомида ҳайдовчилик қилиб келган 87 ёшли Ҳафиза ая билан шу кунгача 9 фарзандни катта қилишган.
Хўжаназар отанинг берган маълумотига кўра, ҳозиргача уларнинг салкам 70 нафар невара ва чеваралари мавжуд.