15:47 / 06.04.2016
2402

70-йилларда чиқарилган телевизор интернетга уланди

Америкалик эркак 1978 йил ишлаб чиқарилган телевизорни унинг экранида интернетдаги видеоларни кўриш даражасида модернизация қилди. Ушбу жараён унинг томонидан YouTube’да жойлаштирилган видеода батафсил тушунтириб берилган.

Гап шундаки, телевизорга уланган Chromecast приставкаси YouTube, Netflix ва бошқа сервислардаги роликларни қўйиш имконини беради. Бошқарув пульти сифатида смартфондан фойдаланилган: унинг ёрдамида роликларни қўйиш ва тўхтатиш, шунингдек, овозни баланд ёки паст қилиш мумкин.

Top