18:40 / 06.04.2016
2019

Катта йўлда тасвирга туширилган ва ишониш қийин бўлган видео

Кўпчилик халқларда мотоцикл бутун бир оиланинг транспорт воситаси сифатида тан олинмайди. Аммо бу ҳинд оиласи бутун бир юк машинасига сиғадиган одамлар ҳамда юкларни кичик мотоциклда ташиш йўлини топишган. Суратда иккита ёши катта оила аъзоси, тўртта бола, иккита уй ҳайвонлари ва кўплаб нарсалар ортилган юк мотоциклга жойлашганини кўришингиз мумкин. Улар қандай қилиб шунча йўловчини ва юкларни жойлаштирганига ажабланиб қоласиз.

Агар уларда чиндан ҳам юк машинаси бўлганида қанчалик кўп нарсалар ва одамларни сиғдира олишларини тасаввур қилиш қийин бўлса керак. Суратдан шуни кўриш мумкинки, бахтли оила сири нафақат бойлик ва мулкнинг кўп бўлишида, балки оила аъзоларининг жипслашиб, биргаликда ечимларни топишга ҳаракат қилишида бўлса керак.

Top