Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жеки Чан 62 ёшни қарши олди
Машҳур актёр ва режиссёр Жеки Чан 7 апрель куни 62 ёшни қарши олди. Асли исми Чан Конг Сунг (Ҳонгконгда таваллуд топган Чан) бўлган актёр ўзининг жанговор трюклари, уддабурон образлари ва саргузаштга бой фильмлари билан ёшу-қарини бирдек кўнглидан жой олган. У «Полиция ҳикоялари», «Мен кимман», «Тиғиз вақт», «Тиғиз вақт 2», «Шанхай рицарлари», «Смокинг» ва бошқа кўплаб машҳур киноларда эсда қоларли роллар ижро этган.
Жеки ўз твиттер саҳифасида қуйидаги изоҳни қолдирди: «Биз қалбан ҳали ҳам ёшмиз. Ёшликнинг ҳар бир дақиқасидан баҳраманд бўлинг!!!»





