16:48 / 07.04.2016
4352

ОАВда Анжелина Жолининг оғир аҳволи ҳақида ёзилиши давом этмоқда

Америка таблоидлари Ҳолливуднинг машҳур актрисаси Анжелина Жолининг саратон, анорексия ва паранойид касалликларига чалингани ва ҳаттоки шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар бериб бонг уришмоқда. Жумладан, National Enquirer нашри бу ҳақида маълум қилган.

Журналистлар Жолининг бўйи 1.69 см бўлишига қарамасдан, унинг вазни 35 килограммгача тушиб кетганини маълум қилишди. Бироқ актриса ўзини аввалги ҳолатига келтиришга ҳаракат ҳам қилмаяпти ва овқатдан воз кечяпти. Мақолада шу сабабли у шифохонага ётқизилгани айтилган. Унинг турмуш ўртоғи, таниқли актёр Брэд Питт Жолини таом ейишга мажбурлаш учун унга ажрашиш билан таҳдид қилган.

Анжелина Жолининг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ҳақидаги маълумотни унинг сўнгги суратлари ҳам тасдиқлайди. Хусусан, яқинда матбуотда Жолининг Грециядаги суратлари пайдо бўлди, бу ера у БМТнинг хизмат сафари доирасида суриялик қочқин болалар билан учрашди. Унинг мухлислари ўшандаёқ актрисанинг ўзи ҳам шу одамлар каби ёрдамга муҳтож эканини таъкидлашганди. Греция бош вазири Алексис Ципрас билан кечган учрашувда эса Анжелина шу қадар чарчаган ва нимжон кўриндики, журналистлар у ҳушини йўқотиши мумкинлигидан деб хавотирга тушишди.

Ҳолливуд юлдузининг мухлислари фикрича, Жолининг ҳозирги аҳволи унинг руҳий кечинмаларига боғлиқ, у 2007 йилда онаси саратон касаллигидан вафот этгандан сўнг озишни бошлади.

2013 йилда эса Анжелина иккиламчи мастэктомия қилдирди, бир йил аввал саратон хавфидан қутулиш мақсадида тухумдонларини олдириб ташлади.

Top