Жаҳон | 14:50 / 07.04.2016
1183
1 дақиқада ўқилади

Туркия артиллерияси Суриядаги ИШИД позицияларини ўққа тутди

Туркия артиллерияси ИШИД жангариларининг Сурия шимолидаги позицияларига зарбалар берди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Бу зарбалар жангарилар учирган 2та ракета Туркиянинг Килис шаҳри ҳудудига тушганига жавобан амалга оширилган.

Маҳаллий ОАВда қайд этилишича, ракеталар Туркия ҳудудига тушиши натижасида 3 киши жабрланган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш