Жаҳон | 10:55 / 07.04.2016
1436
1 дақиқада ўқилади

Японияда йўқолиб қолган ҳарбий самолёт ҳалокатга учрагани маълум бўлди

Японияда 6 апрель куни йўқолиб қолган самолёт қулаб тушгани маълум бўлди.

Мамлакат мудофаа кучларига тегишли бўлган Hawker Beechcraft U-125 самолёти Кагосима префектураси ҳудудида ҳалокатга учраган.

Ҳудудда самолётнинг бўлаклари ва самолётда бўлган 6 кишининг жасади қолдиқлари аниқланган.

Айни вақтда самолётнинг бошқа қисмларини қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш