16:49 / 08.04.2016
1564

Ҳиндистонда Майкл Жексоннинг уч метрли ҳайкали очилиши бўлиб ўтди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида америкалик қўшиқчи Майкл Жексоннинг уч метрли ҳайкали очилиши бўлиб ўтди. Санъаткорнинг мухлиси Чандрасекарам қора гранит бўлагидан севимли қўшиқчисининг ҳайкалига буюртма берди, унинг устида олти нафар ҳайкалтарош ишлади.

Ашаддий мухлиснинг сўзларига кўра, у ҳайкални АҚШдаги Neverland ранчоси ҳудудига ўрнатишлари учун Жексонлар оиласига юбормоқчи бўлган, аммо ниятини амалга ошира олмади.

Маросим очилишида актёр Прабҳу Дева иштирок этди. У Ҳиндистонда ўзининг рақслари билан танилган, унинг бу қизиқишига Жексоннинг рақс усули туртки бўлган.

Ҳайкалнинг оғирлиги - 3,5 тонна. Чандрасекарамнинг маълум қилишича, ҳайкалтарошлар Жексоннинг Beat It клипини кўп маротаба кўришган, шунингдек унинг минглаб суратларини ўрганиб чиқишган.

Top