13:53 / 08.04.2016
3423

Нозим Тўлахўжаев шаҳзода Чарльз унинг мультфильмини сотиб олганини гапириб берди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Нозим Тўлахўжаев “Даракчи” нашрига берган интервьюсида ижод йўли ҳақида гапириб ўтди.

“1983 йили россиялик мульпликатор, режиссёр, “Винни-Пух” мультфильми асосчиси Фёдор Хитрук билан учрашиб қолганмиз. “Унга “Мустақил иш қилмоқчиман!” деганман, аслида бунга тайёр эмасдим. Доимги “Йўқ!” деган жавобни эшитаман, деган хаёлда эдим-да”, деб ҳикоя қилади санъаткор. 

Кутилмаганда “Майли, қайси асарни суратга олмоқчисан?” деганида шошиб қолиб, “Рэй Бредбрининг “Ёқимли ёмғир ёғади”сини, деганман ва шу асар асосида сценарий ёздим, маъқулланди. Мазкур мультфильмим Германия, Испания каби давлатларда намойиш этилиб, қатор совринлар билан мукофотланган”.

Актёрнинг айтишича, ўша вақтда Лондондан келган шаҳзода Чарльз уларни қабулига чақирган. Таржимон шаҳзодага санъаткорни таништирганида, мультфильм ҳақида унга илиқ фикрлар билдириб, “2 йил Лондон телевидениесида намойиш этилиши учун мультфильмингни сотиб олдим”, деб айтган.

Top