09:50 / 08.04.2016
4977

ЎзДЖТУ мутахассислари япон тилидаги материаллар жамланмасига эга бўлди

Япония ТИВнинг парламентдаги ўринбосари Мики Ямада Ўзбекистонга ташрифи доирасида 7 апрель куни нуфузли таълим муассасаларига япон тилини ўрганиш бўйича китоблар ва ўқув материалларини топширди.

"Мики Ямада Ўзбекистон-Япония маркази, Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига “Акиэ бунко“ кутубхонаси ва “Toshiba“ халқаро фондининг япон тилидаги ўқув қўлланмалари, дарсликлар, ишланмаларни тақдим этди", дея хабар беради kun.uz мобил мухбири.

Таъкидлаш керакки, Япония тарихи, маданияти ва тили ҳақидаги бой маълумотларга эга мазкур жамланмалар Япония бош вазирининг рафиқаси Акиэ Абе томонидан юборилган.

Top