Жаҳон | 15:15 / 10.04.2016
2127
1 дақиқада ўқилади

Америкаликлар энг узун домино занжирини ҳосил қилишди

АҚШда "инсон домино" бўйича дунё рекорди ўрнатилди.

23 март куни Атлантада ташкил қилинган маросимда Aaron’s Inc. компанияснинг 1200 нафар ходими домино тошларини ҳосил қилиб, тизилиб туришди. Уларнинг ҳар бири матрасга боғланган эди.

Шундан сўнг, биринчида турган кишига туртки берилган ва у орқага қулаган қатордагилар кетма-кет йиқила бошлаган. Бу "домино"ни бутунлай қулатиш учун 13 дақиқаю 38 сония вақт кетган.