Спорт | 10:54 / 10.04.2016
1325
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: «МЮ» ЕЧЛга чиқа олмаса, футболчиларнинг маоши қисқартирилади

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби Европа чемпионлар лигасига чиқа олмаган тақдирда жамоанинг ойлик фондини қисқартиради. Бу ҳақда The Times нашри хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, шундай вазият юзага келган тақдирда футболчилар ва мураббийлар йил давомида жами 14 миллион фунт атрофида маблағ йўқотишади. Ҳар бир футболчининг ўртача йиллик маоши 500 минг фунтгача қисқаради.

Маълумот учун, ҳозирда «МЮ» Англия чемпионатида 5-ўринда бормоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш