21:08 / 10.04.2016
1857

Одил Аҳмедов "Краснодар"нинг "Урал" устидан йирик ғалабасида ўз голи билан ҳисса қўшди

Россия чемпионатининг 23 турида "Кранснодар" жамоаси "Урал"ни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Ўйинда мезбонлар ҳужумчиси, Россия терма жамоасига номзод футболчи Федор Смолов 4та гол урди ва голлари сонини 12тага етказиб, Халк ва Промес билан бирга тўпурарлар пойгасида етакчига айланди.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов эса ўйиннинг 55 дақиқасида ҳисобни 3:0 кўринишига келтирган гол муаллифи бўлган. Ўйиндаги олтинчи гол жамоанинг бразилиялик ҳужумчиси Вандерсон ҳисобига ёзилган.

Айни вақтда "Краснодар" 40 очко тўплади ва турнир жадвалида "Терек"ни қувиб ўтиб, бешинчи ўринга кўтарилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган турда ҳам Одил Аҳмедов бир гол ва битта голли узатмаси билан "Краснодар"нинг "Динамо Москва" устидан йирик ғалабасига ҳиссасини қўшганди.

Россия чемпионати
Премьер-лига
23 тур
"Краснодар" – "Урал" (Екатеринбург) – 6:0 (2:0)
Голлар: Смолов, 18 (1:0). Смолов, 45+2 (2:0). Одил АҲМЕДОВ, 55 (3:0). Смолов, 56 (4:0). Смолов, 61 (5:0). Вандерсон, 77 (6:0).
"Краснодар": Крицюк, Марков, Сигурдссон, Гранквист, Петров, Подберезкин, Каборе, Ахмедов (Вандерсон, 74), Перейра (Жоаузинью, 65), Мамаев (Лаборде, 62), Смолов.
"Урал": Заболотный, Кулаков, Фонтанелло, Новиков (Ярошенко, 64), Данцев, Рязанцев (Серченков, 57), Сапета, Фидлер, Манучарян, Коробов, Гогниев (Дорожкин, 60).

Top