17:40 / 10.04.2016
1571

Сэм Эллардайс: «Арсенал» «Лестер»га ўз қўли билан чемпионликни топширмоқда»

«Сандерленд» жамоаси бош мураббийи, узоқ йиллардан буён АПЛнинг турли жамоаларида фаолият юритиб келган Сэм Эллардайс «Лестер»га қарши ўйин олдидан бу жамоа кўрсатаётган ўйин ва рақиблар мураббийи Клаудио Раньери ҳақида, шунингдек, турнир жадвали юқорисида турган бошқа жамоалар ҳақидаги фикрларини айтиб ўтди.

«Лестер» футболчилари жуда юқори савияда бўлмаса ва улар ҳали катта ютуқларни қўлга киритмаган бўлишса, уларнинг ғалабага бўлган чанқоқлиги юқори даражада бўлади. Барчаси стадиондаги муҳитга боғлиқ: мухлислар уларни севиб-ардоқлашади, улар ўз севимлиларини ўйин бошланишидан олдинроқ қўллаб-қувватлашга киришади.

Қачонки, бу жамоада бир қанча жароҳат ва ўзгаришлар юз берса, жамоа янада жипслашади. Дринкуотер ва Кантенинг ўйинлари барчани ҳайратга солмоқда, Варди ва Маҳрез эса гол уради ва мухлисларни хушнуд қилишда давом этади. Жамоанинг қолган футболчилари, хусусан Морган ва Ҳут иккинчи ёшлигини ўтказиб, ўйиндан-ўйинга ўсиб боришди. Бу ҳақиқатга айланган эртакка ўхшайди.

Бу ҳақида йиллар ўтиб ҳам гапириб юрамиз. Бу «Лестер» тарихидаги энг ажойиб мавсум. Охирги марта Англия футболида бундай жамоани ўтган асрнинг 70-йилларида кўришган. Ўшанжа «Ноттингем Форест» Англияни забт этиб, Европа майдонларига чиқишганди. Яна шунга ўхшаш жамоа чиқиши ва шундай ажойиб ишлар қилиши учун балки яна ўнлаб йиллар ўтар. Ҳозир бу жамоа учун ҳал қилувчи паллалар. Биз «Лестер»нинг тақдири қандай кечиши ҳақида ҳеч нарса айта олмаймиз, бу кўплаб омилларга боғлиқ.

«Челси» ўзининг энг ёмон мавсумини ўтказди. «Юнайтед»даги аҳвол янада ёмонроқ, «Сити» эса ўз даражасини пасайтириб юборди. Бошқа йилларда «Лестер» кучли тўртлик учун кураш олиб борса ва ўз мақсадига эришса, буни мўъжиза сифатида қабул қилган бўлардик.

Ҳозир эса «Лестер» чемпион бўлиш учун ҳам имкониятга эга бўлди, бу имкониятни уларга «Арсенал» ўз қўллари билан топширди. Биз ҳамиша «Арсенал» таркибидаги футболчилар туфайли уларнинг ниҳоят чемпион бўлиши ҳақида гапириб келдик. Ҳа, улар ҳар мавсумни кучли тўртликда якунлашган ва ҳар сафар мавсумнинг охирги қисмида чемпион бўлиш имкониятини бошқа жамоага бериб юборган. Улар бу мавсумда бошқа асосий рақиблари ўйини пасайишидан фойдаланиб қолиши мумкин эди, аммо улар буни уддалай олишмади.

Айтишим мумкинки, «Арсенал»да ҳали ҳеч қачон чемпионлик учун бундай яхши вазият юзага келмаганди. «Лестер» эса бундай вазиятда қандай ўйнаш лозимлигини кўрсатиб қўйди.

Пирсон (жамоанинг собиқ бош мураббийи - таҳририят) бу жамоадан кетгани қайғули. У ўзи тайёрлаган болалар нима ишлар қилишаётганини уйида телевизор орқали кўриб ўтириб, қаттиқ ранжиётгани аниқ. Лекин бу футбол», – дейди Эллардайс.

Айни вақтда «Лестер» 69 очко билан турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. Кейинги ўринларда «Тоттенҳем» (62 очко) ва «Арсенал» (59 очко) жойлашган.

«Лестер»нинг бугун лигада қолиш учун кураш олиб бораётган «Сандерленд» (18 ўрин) жамоасига қарши ўйнайди.

Кейинги турларда «Лестер» учрашуви «Вест Ҳэм», «Суонси», «Манчестер Юнайтед», «Эвертон» ва «Челси» жамоаларига қарши ўйнайди.

Клаудио Раньери «Лестер»нинг мавсум якунидаги мақсадини айтди

Жермейн Дефо: «Мен собиқ жамоам «Тоттенҳэм»га чемпион бўлишида ёрдам бериш учун «Лестер»ни енгишни истайман»

«Лестер»нинг жасорати: Раньери хотирасида мавсумнинг биринчи кунларидан бугунгача

Top