23:04 / 11.04.2016
2423

Дунёда илк бор тановул қилиш мумкин бўлган никоҳ кўйлаги тайёрланди

Буюк Британияда дунёда илк бор тановул қилиш мумкин бўлган никоҳ кўйлаги яратилди. Бу ҳақда Metro нашри хабар берди.

Уни тайёрлаш учун 300 соат вақт керак бўлди. Кўйлакнинг бўйи 2 метрни, оғирлиги эса 75 килограммни ташкил этди.

Кўйлакни яратишда машҳур ҳайкалтарош-қандолатчи Сильвия Эльба, Fun N Funky Cakes компанияси асосчиси Иветт Марнер ва рассом Илинка Рнич қатнашишди.

Улар минг дона ейиш мумкин бўлган вафли варақларидан, 35 килограмм мева шираси ва 3 килограмм торт учун тўрлардан фойдаланишди.

Кўйлакни Лондон шаҳрида 16 ва 17 апрель куни бўлиб ўтадиган халқаро қандолатчилар кўргазмасида кўриш мумкин.

Top