Ўзбекистон | 22:36 / 11.04.2016
2103
1 дақиқада ўқилади

Ислом Каримов Ҳиндистон раҳбариятига ибодатхонадаги ёнғин муносабати билан ҳамдардлик билдирди

2016 йилнинг 11 апрель куни Ўзбекистон республикаси президенти Ислом Каримов Ҳиндистон республикаси президенти Пранаб Кумар Мукержи ва бош вазир Нарендра Модига Коллам шаҳридаги ибодатхонада ҳиндуийлик янги йилини нишонлаш вақтида юз берган катта ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик ифодаланган мактублар йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.

Ўзбекистон раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига ҳамда жабрланганларга чуқур ҳамдардлик сўзларини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 10 апрелга ўтар кечаси Ҳиндистоннинг Коллам шаҳридаги Путтингал ибодатхонасидаги ёнғин туфайли 100дан ортиқ киши ҳалок бўлди ва 200 дан ортиқ киши жароҳатланди.

Бу фожиага диний тантаналар вақтида ишлатилган мушакларнинг портлаши сабаб бўлган. Айни вақтда Ҳиндистонда 14 апрелда бошланувчи қуёш Янги йилига бағишланган тантаналар ўтмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш