09:17 / 11.04.2016
1379

Журналист: «Челси»дагилар Азарни сотиш аҳмоқлик бўлишини ҳис қилишмоқда»

The Telegraph нашрининг тажрибали мухбирларидан бири Сэм Уолласнинг айтишича, «Челси» ёзги трансферлар вақтида Эден Азарни сотиб юбормоқчи эмас.

«Азарда бу мавсум жуда ёмон ўтди. Бунга шубҳа йўқ. Лекин «Челси»дагилар уни сотиб юбориш хато бўлишини ҳис қилишмоқда. Улар ўтган мавсумнинг энг яхши футболчисини сотиш - аҳмоқлик бўлишини англашлари керак. 12 ой олдин у жуда яхши савиядаги футболчи бўлганди ва унинг яна шу даражага қайтиши мумкин.

Зўр менежер нима қилган бўларди? Келади ва янги футболчиларни сотиб оладими ёки жамоадаги бор футболчилардан, яъни 1 йил олдин чемпион бўлган футболчилар билан натижани яхшилашга ҳаракат қиладими?

Менимча, лондонликлар раҳбарияти ёзда катта ўзгаришлар амалга оширишни режалаштирмаган. Улар Азарни сотиш фикрини қайта ўйлаб кўришлари керак. Камчиликларига қарамасдан у ноёб футболчи.

Мен ўйлайманки, охир-оқибат жамоа уни олиб қолиш фикрига келади», – дейди Уоллас Sky Sports 1 телеканалининг Sunday Supplement номли кўрсатуви эфирида.

Бундан олдинроқ, «Реал» Азар билан оғзаки келишувга эришгани хабар қилинганди. Шунингдек, футболчига ПСЖ жамоасидан қизиқиш мавжуд.

Top