Ўзбекистон | 19:39 / 11.04.2016
2233
1 дақиқада ўқилади

ТИВда Россия элчиси билан икки томонлама ҳамкорликнинг ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш масаласида учрашув ўтказилди

11 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Россия Федерациясининг фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берган.

Суҳбат давомида бўлажак Ўзбекистон—Россия учрашувларининг амалий жиҳатлари, жумладан, икки томонлама ҳамкорликнинг ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.