16:59 / 11.04.2016
2142

Тожикистон элчихонаси Россия ТИВга метродаги тажовуз сабабли нота юборди

Тожикистоннинг Москвадаги элчихонаси ўз фуқаросига Москва метросида тажовуз қилинишини ҳаққоний тергов қилишда ёрдам бериш илтимоси билан Россия ташқи ишлар вазирлигига арзнома юборди. Бу ҳақда «Русская служба «Би-би-си» хабар берди.

Қайд этилишича, жабрланувчининг қариндошлари ҳужум этник адоват мақсадида амалга оширилган деб ҳисоблашмоқда.

Бундан олдинроқ, Тожикистон элчихонаси Россия ташқи ишлар вазирлигига метродаги тажовуз сабабли арзнома юбормоқчилиги ҳақида хабар қилинганди.

8 апрель куни метро поезди "Калужская" станциясига томон ҳаракатланаётганда вагонда икки йўловчи баҳслашиб қолгани, оқибатда 60 ёшли москвалик иккинчи йўловчининг бошига травматик тўппончадан икки марта ўқ узгани маълум қилинганди. Қонунбузар воқеа жойидан қочиб кетган, бироқ кейинроқ қўлга олинган.

Top