18:48 / 12.04.2016
1628

Француз нонвойи ўз бизнесини 1 еврога сотиб юборди

Франциянинг Доль шаҳрида яшовчи нонвой ўз нонвойхонасини маҳаллий уйсиз дайдига рамзий маънода 1 еврога сотиб юборди. Бу ҳақда The Local хабар бермоқда.

2015 йилнинг декабрида Мишель Фламан ис газидан ҳалок бўлишига бир баҳя қолди. Ўшанда унга маҳаллий дайди Жером Окан ёрдам берган эди. Жабрдийданинг айтишича, газ нон печи билан боғлиқ носозлик туфайли сизиб чиққан.

Тадбиркор шифохонадан чиққач, уйсизни яхшиликка жавоб тариқасида ишга қабул қилди. Нонвойнинг гапларига кўра, Окан ўз ишини тезда ва пухта эгаллаб олган. Ана шундан кейин устоз ўз шогирдига бизнесини сотишга қарор қилган.

“Мени пул эмас эркинлик қизиқтиради. Мен дам олишни, ўзимни, қолаверса, Жеромни бахтли этишни истайман”, — деди нонвой.

Top