Спорт | 14:50 / 12.04.2016
2419
1 дақиқада ўқилади

«Милан» Михайловичнинг истеъфоси ҳақида расман маълум қилди

«Милан» жамоаси Синиша Михайловичнинг ишдан бўшатилгани ҳақида расман эълон қилди.

Эндиликда жамоанинг мавсум охиригача Кристиан Брокки бошқаради, у «россонери»ларнинг бугунги машғулотларини ўтказади.

Михайлович жамоага жорий мавсум арафасида, ўтган йилнинг ёзида таклиф қилинганди. Унинг бошқарувида миланликлар 32 турдан кейин А сериянинг 6 ўрнида қолмоқда. Шунингдек, «Милан» Италия Кубоги финалига чиққан.

Брокки кейинги 3 йил давомида «Милан»га олиб келинган бешинчи мураббий бўлди.

ОАВ: Михайлович ҳайдалди, «Милан»нинг янги бош мураббийи Брокки бўлади