19:09 / 12.04.2016
1427

Пеллегрини: «Агар «ПСЖ»га қарши ўйинда голсиз дуранг ҳақида ўйласак ютқазамиз»

«Манчестер Сити» жамоаси бош мураббийи Мануэль Пеллегрини ЕЧЛ чорак финалида «ПСЖ»га қарши жавоб учрашуви (сафардаги биринчи ўйин натижаси - 2:2) олдидан фикрларини билдириб ўтган.

«Венсан Компани аниқ ўйнамайди. Унинг майдонга тушишининг шунчаки имкони йўқ. Мен майдонга туширадиган ўйинчиларимга ишонаман. Ҳимоямиздан кўнглим тўқ. Турнирда ўтказилган ўйинларда етарлича тажриба тўпладик. Бу босқичга етиб келишимиз учун ҳимоячиларимиз ҳам катта иш қилишган.

Биз жуда кучли жамоага қарши ўйнашимизни биламиз. Париждаги илк ўйинга боришдан аввалроқ буни билардик, аммо биз сафар ўйинида ҳам ғалаба учун ҳаракат қилдик. Жавоб ўйинида ҳам мақсадимиз ғалаба қозониш бўлади.

Жамоа ўйинга ва голлар уришга тайёр. Агар биз голсиз дуранг қайд этиш мақсадида майдонга тушадиган бўлсак, унда ютқазиб қўямиз. Шунинг учун, вазиятга ўз услубимизда ёндашишимиз керак», – дейди Пеллегрини.

«Манчестер Сити» ва «ПСЖ» учрашуви Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.

Top