00:33 / 12.04.2016
3154

Россиялик қўшиқчи Ирина Дубцовани шифокорлар қутқаришга уринишмоқда

Москвада хонанда Ирина Дубцова гастрол сафаридан қайтганидан сўнг зудлик билан касалхонага ётқазилди. Шифокорлар аллергиядан азият чекаётган хонанданинг аҳволини яхшилашга уринишмоқда. 

Ирина ҳозирда пойтахт касалхоналарининг бирига ётқазилди. Хонанда Гомелдаги концертини бекор қилиб, ижро вақтида саҳнани дарҳол тарк этган.

Унинг вакиллари хонанданинг аҳволи баҳорда ўсадиган гулларга бўлган аллергия сабаб ёмонлашганини қайд этишди.

"Гомелда ҳозир +20 даража. Барча ўсимликлар гуллаган. Ира учун гуллаган қайин дарахти жуда ҳам хавфли! Таваккал қилиш оқибатида унга гуллар барибир ўз таъсирини кўрсатди. Ҳозирда Ирина шифохонада, барчо аъзолари текширувдан ўтказилмоқда. Бундан ташқари, айни дамда бундай кутилмаган вазият содир бўлишига нима сабаб бўлганини аниқлаш жуда ҳам зарур. Шунингдек, шифокорлар микроинсульт юз берган бўлиши мумкин, деган тахмин билан Иринанинг юрак-қон томири тизимини ҳам текшириб кўришмоқда. Бу ҳолат кўпроқ спиртли ичкиликбозликда кузатилади”, деб айтди хонанданинг пиар-директори Роман Петрухин.

Эслатиб ўтамиз, Ирина Дубцованинг 8 апрель куни Гомелдаги концерти вақтида жанжал содир бўлган. Кўпчиликка хонанданинг саҳнада ўзини номувофиқ тутгани ҳуш келмаган. Баъзилар кулишни бошлаган, яна айримлар зални тарк этишган. Бир киши эса саҳнага келиб, Иринани қаттиқ ҳақорат қилган.

Top