Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:40 / 12.04.2016
1595
1 дақиқада ўқилади
Хитойда компания раҳбари эмаклаш орқали ўз ходимларини иш самарадорлигини оширишга ундади
Интернетда Хитойнинг автомобилларни ижарага берувчи компанияси ходимлари тўрт оёқлаганча қизил байроқ кўтарган эркак ортидан эмаклашгани видеоси пайдо бўлди. Ролик Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғида тарқалган, 7 апрелда эса YouTube’да пайдо бўлган.
Mashable’нинг вазиятга ойдинлик киритишича, эмаклашни компания раҳбари бошлаб берган. Унинг фикрича, бу сотувни кўтариб, ишчи-ходимларни ишларига нисбатан салоҳиятларини оширишга ёрдам беради. Ходимлар раҳбарларини ўзини яккалатмаган ҳолда унга қўшилишади ва улар 200 метргача юриб боришади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш