20:22 / 14.04.2016
1340

Европарламент "офшор можарони" тергов қилиш бўйича комиссия яратилишини маъқуллади

Страсбургда бўлиб ўтаётган йиғилишда Европарламент раиси ва ассамблея фракциялари раҳбарлари "офшор можарони" тергов қилиш бўйича парламент комиссиясини яратишни маъқулладилар. Бу ҳақда Европарламент матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Европарламент раиси ва сиёсий гуруҳлар етакчиларини бирлаштирувчи президентлар йиғилишида тергов бўйича комиссия яратиш ҳақидаги сўров бир овоздан қўллаб-қувватланди", деб айтилди матбуот хизматида.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин россияликлар билан "тўғридан-тўғри мулоқот" давомида "офшор можаросига" олиб келган "Панама ҳужжатлари"нинг чоп этилишига изоҳ бериб ўтди.

Путин терговни тайёрлаганлар орасида АҚШ расмий идоралари ходимлари борлигини таъкидлаб ўтган.

Top