Жаҳон | 15:53 / 14.04.2016
2435
1 дақиқада ўқилади

Украина парламенти янги ҳукумат таркибини тасдиқлади

Олий Рада Украина вазирлар маҳкамасининг янги таркибини тасдиқлади. Бу ҳақда «112 Украина» агентлиги хабар берган.

Хабарга кўра, Владимир Гройсман Украина бош вазири сифатида янги ҳукуматга раҳбарлик қилади.

Ҳукуматнинг янги таркиби 239 нафар халқ вакиллари томонидан маъқулланган.

Бундан аввал, Украина парламенти спикери ўринбосари Андрей Парубий Олий Рада спикери сифатида сайлангани хабар қилинган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш