17:32 / 15.04.2016
1960

Бутунжаҳон бокс серияси чорак финалида Ўзбекистон вакиллари ва россиялик боксчиларга қарши чиқишади

Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) бўйича 22-23 апрель кунлари Россиянинг Ульяновск шаҳрида бўлиб ўтадиган чорак финал жангларида ўзаро рақиб бўлишади. Бу ҳақда «Р-Спорт» Россия терма жамоаси катта мураббийи Иван Шидловский берган маълумотга таяниб хабар тарқатди.

Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Uzbek Tigers жамоаси D гуруҳида 2-ўринни эгаллаб мазкур босқичга қадар етиб келишган. Россияликлар эса C гуруҳидаги барча учрашувларда ғалаба қозониб биринчи поғонани эгаллашганди.

«Россия бокс Федерацияси раҳбарияти чорак финал жанглари 22 ва 23 апрель кунлари Ульяновскда бўлиб ўтишига розилик билдиришди», — дейди Шидловский.

Ўзбекистон бокс федерацияси берган маълумотга кўра, терма жамоа таркиби Ульяновскга кетишдан икки кун муқаддам эълон қилинади.

Ярим финал учун шунингдек Куба ва Мексика, Буюк Британии ва Украина, Қозоғистон ва Венесуэла жуфтликлари ўзаро кураш олиб боришади.

Top