14:49 / 15.04.2016
1993

Европа Чемпионлар Лигасининг ярим финал жуфтликлари номи маълум бўлди

Бугун, 15 апрель куни ЕЧЛ ярим финалида майдонга тушадиган рақиблар номини аниқлаш учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унга кўра ярим финал жуфтликлари қуйидагича:

«Манчестер Сити» — «Реал Мадрид»
«Атлетико Мадрид» — «Бавария»

Ярим финал учрашувлари 26-27 апрель ва 3-4 май кунлари бўлиб ўтади.

26 апрель куни «Манчестер Сити» - «Реал», 27 апрель куни «Атлетико» — «Бавария» учрашувлари ўтказилса, 3 май куни Мюнхенда «Бавария» «Атлетико»ни, 4 май куни эса Мадридда «Реал» «Манчестер Сити»ни қабул қилади.

Финал 28 май куни Миланда, «Сан-Сиро» ўйингоҳида бўлиб ўтади. Финалда «Манчестер Сити» – «Реал» жуфтлиги ғолиби мезбон мақомида бўлади.

Top