08:35 / 15.04.2016
1988

Европа Лигаси ярим финалида ўйнайдиган жамоалар номи маълум бўлди

14 апрель оқшомида Европа лигасининг чорак финалида жавоб учрашувлари ўтказилди.

"Ливерпуль" "Боруссия"га қарши учрашувда қаҳрамонлик кўрсатиб, ғалабага эришган бўлса, яна бир шиддатли баҳс Испанияда ўтказилди.

"Ливерпуль" қўшимча дақиқаларда урилган гол эвазига "Боруссия"ни 4:3 ҳисобида енгиб яримфиналга чиқди.

Севилья – Атлетик
"Севилья" - "Атлетик" ўртасидаги жавоб учрашувининг асосий вақти 1:2 ҳисобида меҳмонлар ғалабалар билан тугади. Биринчи учрашувда "Севилья" сафардан шу ҳисобдаги ғалаба билан қайтганди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ҳисоб ўзгармагач, жамоалар пенальтилар сериясига киришишди. Футболдаги омад лотереясида Унай Эмери шогирдлари омадлироқ чиқишди ва турнир яримфинали йўлланмасига эга бўлишди.

Севилья (Испания) – Атлетик (Испания) 1:2 (пенальти)
Голлар: 0:1 – 57 Адурис, 1:1 – 59 Гамейро, 1:2 – 80 Рауль Гарсия.
Севилья – Сория, Рами, Эскудеро, Мариано (Коке, 100), Колодзейчак, Нзонзи, Крыховяк, Иборра (Кристофоро, 67), Витоло, Крон-Дели (Коноплянка, 51), Гамейро.
Атлетик – Яго Эррерин, Иньиго Лекуэ (Муниаин, 54), Сан Хосе, Эчейта, Де Маркос, Рауль Гарсия, Беньят, Баленсиага, Сусаета, Боведа (Итурраспе, 60), Адурис (Вигера, 70).
Пенальтилар серияси: 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 4:3, 4:4, 5:4.

Спарта – Вильярреал
"Вильярреал" Прагада "Спарта" меҳмони бўлиб 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва яримфинал йўлланмасини нақ қилди. Биринчи учрашувда ҳам испанлар 2:1 ҳисобида зафар қучишганди.

Спарта (Чехия) – Вильярреал (Испания) – 2:4
Голлар: 0:1 – 5 Бакамбу, 0:2 – 43 Кастильехо, 0:3 – 45 Сориано, 0:4 – 49 Бакамбу, 1:4 – 65 Дочкал, 2:4 – 71 Крейчи.
Спарта Прага – Бичик, Фридек, Конате, Ковач, Матейовски, Маречек, Крейчи, Дочкал, Лафата, Юлиш, Фатаи.
Вильярреал – Ареоля, Рукавина, Байи, Руис, Марио Гаспар (Коста, 57), Суарес (Баптистао, 66), Кастильехо, Тригерос (Дос Сантос, 61), Сориано, Сольдадо, Бакамбу.
Огоҳлантиришлар: Крейчи (28), Сольдадо (35), Фридек (41), Юлиш (60), Ковач (63), Конате (77), Кастильехо (78), Лафата (90).

Шахтёр Д – Брага
Европа лигасининг 1/4 финали жавоб учрашувларидан яна бирида Украинанинг "Шахтёр" жамоаси Португалия вакили "Брага"ни қабул қилиб, йирик ҳисобдаги ғалабани қайд этди ва яримфиналга йўл олди. Португалияда кечган биринчи учрашувда ҳам украиналиклар 2:1 ҳисобида ғалаба билан қайтишганди.

Шахтёр Д (Донецк, Украина) – Брага (Брага, Португалия) – 4:0
Голлар: 1:0 – 25, пенальти Срна, 2:0 – 42, автогол Рикарду Феррейра, 3:0 – 50 Коваленко, 4:0 – 73, автогол Рикарду Феррейра.
Шахтёр – Пятов, Ордец, Кучер, Срна, Исмаили, Степаненко, Малишев, Марлос (Эдуардо, 77), Коваленко (Бернард, 86), Тайсон (Дентиньо, 78), Феррейра.
Брага – Матеус, Рикарду Феррейра, Марсело Гойяно, Боли (Анде Пинту, 78), Джаван, Жозуэ, Вукчевич, Луис Карлос (Мауро, 78), Рафа Силва, Эдуарду (Стоилькович, 57), Аҳмад Хассан.
Огоҳлантиришлар: Боли (15), Матеус (24), Луис Карлос (55)

Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигаси яримфиналига қуръа ташлаш маросими бугун Тошкент вақти билан соат 14:30да Ньон шаҳрида бошланади.

Соат 15:30дан бошлаб Европа лигаси яримфинали қуръа ташланади. Турнир финали 18 май куни Базель шаҳридаги "Санкт-Якоб Парк" стадионида ўтиши белгиланган.

Top