Жаҳон | 14:35 / 15.04.2016
1917
1 дақиқада ўқилади

Керри: АҚШ эсминеци Россиянинг Су-24 самолётини уриб туширишга ҳақли эди

Жанговар ҳаракатлар қоидаларига мувофиқ, АҚШ ҳарбий денгиз кучлари эсминеци, Россиянинг Су-24 самолётининг жуда яқин келганига жавобан ўт очишга ҳақли бўлган. АҚШ давлат котиби Жон Керри мазкур воқеа юзасидан ўз қарашини шундай баён этган. Бу ҳақда, Associated Press ахборот агентлиги хабар қилмоқда.

«Бу аҳмоқона, хавфли ва фитнали ҳаракатдир. Ҳарбий ҳаракатлар қоидаларига мувофиқ рус самолёти уриб туширилиши мумкин эди», — деб баёнот берган Жон Керри.

Унинг қайд этишича, Америка раҳбарияти бу каби ҳаракатларни қоралайди.

Бундан аввал, АҚШ давлат котиби россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан Су-24нинг АҚШ эсминецига яқинлашгани билан боғлиқ вазиятни муҳокама этиши хабар қилинган эди.