11:53 / 15.04.2016
1477

Тактаров ва Монсон ўртасида бўлиши керак бўлган жанг номаълум муддатга қолдирилди

Россиялик актёр Олег Тактаров ва Жефф Монсон ўрасида 16 апрель куни Пенза шаҳрида бўлиб ўтиши керак бўлган жанг Тактаровнинг АҚШдаги суратга олиш ишлари туфайли қолдирилди. Бу ҳақда Монсоннинг вакили ТАССга хабар қилган.

"У ерда баҳсли вазият юзага келган, киностудия Олегни қўйиб юборишни истамаяпти. Унинг юристи бу масалада ишга киришди, аммо ўхшамади. Акс ҳолда у катта жаримага қолиши мумкин. Шу боис жанг кейинга қолдирилди. Аниқ вақти маълум эмас", — дейди манба.

Учрашувни барчага намойиш этиш режалаштирилган.

Top