18:53 / 16.04.2016
1532

Коби Брайантнинг сўнгги ўйинида 1,2 миллион долларлик сувенир сотилди

Коби Брайантнинг сўнгги ўйинида 1,2 миллион долларлик сувенир сотилди. Staples Center баскетбол стадионига эгалик қилувчи компания вице-президентининг сўзларига кўра, ушбу кўрсаткич бир кун ичида сувенир сотиш бўйича жаҳон рекорди ҳисобланади.

Ўйин охирига келиб, нархларнинг баланд бўлишига қарамай, кўкрак нишонлар, тангалар ва ўйин либослари сотиб бўлинган. Ҳатто ҳар бири 824 доллар турадиган 248 дона махсус майкалар ҳам ўз харидорларини топган.

Харид чекларининг ўртача суммаси 230 долларни ташкил этган.

Икки карра Олимпия чемпиони Коби Брайант 13 апрель куни МБАда (Миллий баскетбол ассоциацияси) баскетболчилик фаолиятидаги ўзининг охирги ўйинини ўтказди. 37 ёшли спортчи 42 дақиқа давомида 60 очко тўплашга муваффақ бўлди.

Top