Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:40 / 16.04.2016
2043
1 дақиқада ўқилади
Порошенко Украина ҳарбий-денгиз кучлари қўмондонини лавозимидан бўшатди
Украина президенти Пётр Порошенко Украина ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони лавозимидан вице-адмирал Сергей Гайдукни бўшатди. Бу ҳақда УНИАН ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Бу ҳақда Порошенконинг 15 апрелдаги 161-фармонида айтилган.
"Вице-адмирал Гайдук Сергей Анатольевич эгаллаб турган Украина ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони лавозимидан бўшатилсин", дейилган фармонда.
Аввалроқ Порошенко Украина бош прокурори Виктор Шокинни ҳам лавозимидан бўшатганди.