Жаҳон | 10:36 / 16.04.2016
1572
1 дақиқада ўқилади

Tesla компаниясининг молиявий директори Илон Маскдан 558 марта кўпроқ даромад тўплади

Tesla компаниясининг молиявий директори Жейсон Уилер 2015 йилда 21 миллион доллар даромад олган. Бу ҳақида Tesla’нинг дастлабки ҳисоботига асосланган ҳолда Bloomberg хабар беради.

Бу вақтда эса Tesla асосчиси ва бош директори Илон Маск 37,5 минг долларга яқин мукофот пули олган бўлиб, Уилернинг даромади билан солиштирганда унинг маблағи 558 баробарга кам.

Бироқ Илон Маскнинг 2012 йилда олган 5,27 миллион долларлик даромади юқорида қайд этилган пул миқдорига киритилмаган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш