Жаҳон | 09:48 / 16.04.2016
1359
1 дақиқада ўқилади

Японияда зилзиладан кейин вулқон ҳаракатга келди

Ўтган 2 кун ичида Япониянинг Кюсю оролида юз берган иккита кучли зилзила оқибатида кўплаб талофатлар кўрилди. 10 дан кўпроқ одам ҳалок бўлди, минглаб одамлар жароҳат олди. Бироқ кўргуликлар шу билан тўхтамади: мутахассислар 16 апрель эрталабки вақт Кумамото префектурасида Асо вулқони отила бошлаганини қайд қилишди.

Япон ОАВ маълумотларига кўра, вулқон отилиши катта бўлмаган. Унга 5 даражалик тизим бўйича 2-хавф даражаси берилди. Асо вулқони ҳавога 100 метр баландликдаги кул ва тутун устунини отган. Бу ҳолат ҳудуддаги авиаалоқага таъсир қилмаган.

Мутахассислар вулқон отилиши ва зилзилалар ўртасида алоқа борлигини инкор қилишмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш