Спорт | 17:30 / 17.04.2016
2131
1 дақиқада ўқилади

Жереми Кларксон: «Челси» бундай ўйин учун одамлардан пул олмаслиги керак»

Таниқли телебошловчи Жереми Кларксон «Челси» жамоасининг АПЛнинг 33 турида «Манчестер Сити»га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишига муносабатини билдириб ўтди.

Top Gear телешоусининг собиқ бошловчиси лондонликлар клубининг мухлиси ҳисобланади. Унинг фикрича, жамоа ўйини стадионга чипта сотиб олиб кириш учун арзимайди.

«Челси», жиддий айтаман, сиз бундай ёмон ўйин учун одамлардан сариқ чақа ҳам олмаслигингиз керак», – деб ёзган Кларксон ўз твиттерида жамоа аккаунтига.