22:27 / 17.04.2016
1779

Парижда 8 йилдан кейин Теҳрон билан авиаалоқа тикланди

Франциянинг Air France авиакомпанияси 2008 йилда Эронга нисбатан халқаро санкциялар сабабли узилиб қолган Париж ва Теҳрон ўртасидаги тўғридан-тўғри авиаалоқани тиклади. Париждан Теҳронга биринчи самолёт Руасси-Шарль де Голль аэропортидан жадвал бўйича 12:20 да учиб кетди, деб хабар берилди аэропортнинг электрон таблосида.

Самолётнинг жўнатилишидан авввал аэропортнинг иккинчи терминалидаги парвозлар залида тантанали маросим бўлиб ўтди. Самолётга кўтарилишдан аввалги рамзий қизил тасмани авиакомпаниянинг бош директори Фредерик Гаже ва Франциянинг транспорт ишлари бўйича давлат котиби Ален Видалис кесдилар.

"Air France’нинг Теҳронга авиалинияси Эрон билан иқтисодий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашга умид ҳисобланади", деб айтди Видалис самолёт бортига кўтарилишдан аввал. Видалис француз делегацияси таркибида бир қатор йирик француз компаниялари вакиллари билан бирга Теҳронда 18 апрелда Эрон раҳбарияти вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказади ва Air France’нинг Теҳрондаги ваколатхонаси очилишида иштирок этади.

Жадвалга кўра, 17 апрелдаги AF738 рейси Теҳронга маҳаллий вақт билан 20:20 да етиб келиши керак эди. Air France ҳафтасига Париж-Теҳрон йўналиши бўйича 3 та рейс амалга оширмоқчи.

Top