Ўзбекистон | 15:28 / 18.04.2016
1986
1 дақиқада ўқилади

15 йил ичида Ўзбекистоннинг электрга эҳтиёжи 23 фоизга ошган

“Ўзбекэнерго” АЖ инженери Дилшод Элмуродовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг электр қувватига бўлган талаби 2000-2015 йилларда 23 фоизга ошган. Мутахассис бу ҳақда Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган илмий-техник “Greem Forum-2016” форумида маълум қилган.

Мамлакатда саноатлаштириш, модернизациялаш, техник ва иқтисодиёт соҳаларини қайта жиҳозлаш, саноатнинг янги йўналишларини (автомобиль, нефть ва газкимёвий, темир йўл муҳандислиги) яратиш борасида кўрилган чора-тадбирлар элект энергиясига бўлган талаб даражасининг шиддат билан ўсишига олиб келди.

2000 йилда 46,8 миллиард кВт электр сарфланган бўлса, 2015 йилга келиб бу кўрсаткич 57,5 миллиард кВт электр қувватига тенг бўлди.

Экспертнинг прогнозига кўра, 2020 йилда 71,8 кВт энергия қуввати зарур бўлади. 2015 йил билан таққослаганда бу 25 фоизга кўп.